Тошкентдаги 6 та маҳалла электр энергиясидан узилади
Жамият
−
06 Январь 2021 12043 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Паркент (35 кВ) нимстанцияда янги ўрнатилган (10 000 кВа) трансформатор ишга туширилади. Шу муносабати билан қуйида келтирилган манзилларда эртага 7 январь куни соат 23:45дан соат 02:00га қадар электр энергия узатишда қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Бу ғақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, электр энергиясидан узиладиган маҳаллалар қуйидагилар:
- “Тўрон” маҳалласи;
- “Олмачи” маҳалласи;
- “Олтинтепа” маҳалласи;
- “Катта Олтинтепа” маҳалласи;
- “Подшобоғ” маҳалласи;
- “Мирзакалон Исмоилий” маҳалласи.
Юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек туман электр тармоқлари корхонаси узр сўраган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь