Тошкентда ЙТҲ: 14 ва 16 ёшли болалар ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 16 январь куни соат 03:00 атрофида Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

ЙТҲ Яшнобод туманидаги Шоҳимардон кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган Ё.Р. ишонч қоғозисиз Spark'ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ҳамда йўл четидаги темир панжарага урилган.

Оқибатда Ё.Р. ва автомашина ичида бўлган 2008 йилда туғилган А.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

843

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made