Тошкентда йирик конференция: шаҳар осмонида вертолёт қўриқчилик қилмоқда

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланади. Анжуманда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши белгиланган.

Шу муносабат билан халқаро конференция ўтказиладиган “Tashkent City” мажмуаси атрофидаги ҳудуд ҳаракатланиш учун ёпилди, айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, анжуман ўтказиладиган ҳудудга яқин бошқа кўчалар ҳам, хусусан, Нукус кўчаси вақтинчалик ёпилади. Хавфсизлик чоралари сифатида 15 июль эрта тонгдан халқаро конференция ўтказиладиган “Tashkent City” вертолёт орқали назорат қилинмоқда. Аммо вертолётлар патрули йўлга қўйилгани бўйича ҳозирча бирорта ташкилот расмий маълумот бермади.

Маълумот учун, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция 15–16 июль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

конференция

Баҳолаганлар

732

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг