Тошкентда яна бир Тақсимлаш маркази очилди. Тиббиёт ходимлари ишга таклиф қилиняпти
Жамият
−
28 Июль 2020
9492"Ёшлик" спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказига тиббиёт ходимларини ишга қабул қиламиз
Пойтахт Тошкент шаҳрида коронавирус ва зотилжам белгилари билан оғриган беморларни Тақсимлаш марказлари ишга туширилаётганидан хабарингиз бор. Ана шундай марказлардан бири Шайхонтоҳур туманидаги "Ёшлик" спорт мажмуасида ҳам очилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигидан хабар қилишларича, ушбу маскан беморлар учун 520 нафар койка-ўринларга эга бўлиб, барча зарур тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган.
Айни вақтда ушбу марказга тиббиёт ходимлари ишга таклиф этилмоқда. Қайд қилинишича, тиббиёт ходимларининг яшаши ва иш фаолиятларини олиб боришлари учун ётоқхона ва барча шароитлар мавжуд.
Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:
• Шифокорларга 15 млн сўм;
• Ҳамшираларга 10 млн сўм;
• Кичик тиббиёт ходимларига 5 млн сўм тартибда иш ҳақи тўланади.
Иш вақти 12 соатдан иборат бўлиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақтини ташкил этади.
Шунингдек, Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади ва овқатланиш ҳам иш берувчи ҳисобидан бўлиб, маошлар ҳар куни тўлаб борилади.
Мазкур масканда ишлашни хоҳловчилар қуйидаги телефон рақами орқали боғланиши мумкин:
71 249 63 81
LiveБарчаси