Тошкентда яна бир кўча вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан ўтувчи Янги Сергели кўчасининг бир қисми йўл таъмири сабабли вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизммати хабар берди.

“Ҳурматли Сергели туман аҳолиси! Бугун кун давомида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Янги Сергели кўчасининг Сергели туман ҳокимлигидан Гавҳар кўчасигача (Ўзгариш кўприги) бўлган йўналишдаги қисми ёпилади”, дейилган хабарда.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ, ижтимой тармоқларда Янги Сергели кўчаси огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилгани ва натижада катта тирбандлик юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мирзо Улуғбек туманинг Саёҳат кўчаси бир ой муддатга ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели кўча

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг