Тошкентда яна 4 киши қўлга олинди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
14615Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланувчи бир қатор шахслар аниқланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Жумладан:
Сергели туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган Хуснитдин Мирзакаримович Саидметовнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 500 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган;
Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Ахунов Илёс Икромовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 1 грамм “гашиш”, 1 грамм “марихуана”, 1 грамм “кўкнор бошоғи” гиёҳвандлик воситалари, бир дона электрон тарози ва икки дона гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идишлар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган;
Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Азизхон Камалович Авлиахановнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 0,05 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 2002 йилда туғилган Бекзод Бахтиёр ўғли Жўраев бошқарувидаги Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 01 N 396 GC бўлган, автомобил тўхтатилиб, холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида 0,05 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилди.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь