Тошкентда вагонларда катта миқдорда ҳарбий техника олиб ўтилди. Нима бўляпти?

Жамият 91671
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорти ёнидаги тeмир йўлдан вагонларда ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга ошириб борилади.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган”, дейилади муносабатда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6554
Рейтинг: 3
t
×