Тошкентда уюштирилган автопойгада бир киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 9 май куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Ҳодиса туманнинг Қумариқ кўчасида жойлашган Автотунинг устахонаси қаршисида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Kia русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  туфайли шифохонага олиб борилганда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда эса мазкур йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видеолар тарқалмоқда. Унда иккита автомобиль пойга уюштириб, юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётганини, машиналардан бири бир эркакни уриб юборганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сергели пойга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг