Тошкентда учта йўл ўтказгич қурилади

Жамият

image

2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг Чўпонота кўчасидан Яккасарой туманининг КХАЙ, ТХАЙ ва Қипчоқ кўчалари оралиғида жойлашган 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда Якксарой тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Чўпонота кўприги қурилиши энг сўнгги технологияларга кўра қурилмоқда. Бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос келадиган монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача бўлиши мўлжаланган. Кўприкнинг эстетик жиҳатдан чиройли кўриниши учун устунларини махсус жиҳозлар билан безатилиши назарда тутилган. Тунги ёритиш тизими кўприкка аҳолининг эътиборини тортувчи замонавий кўринишни таъминлайди.

Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.

Таъкидланишича, кўприк қатнов қисми қопламасининг энг сўнги технология ва юқори сифатли қурилиш материалларини қўллаган ҳолда қурилиши, автомобиль ва пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

кўприк

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made