Тошкентда Учинчи TAF!21 Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтади

Бизнес

image

9-10 октябрь кунлари Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ҳар йилги халқаро реклама конференцияси, ABC-show, TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими, шунингдек дизайнерлар учун воркшоп ўтказилади.

Пойтахтнинг фаол фестивал ҳаётида биринчи марта 2019 йил апрель ойида, III ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида ўтган TAF! Тошкент реклама фестивали ўзининг муносиб ўрнига эга. Фестиваль ўтган йили ҳам ташкил этилди. Маълум ҳолатларга қарамай, 2020 йил май ойида TAF! ANTI CRISIS онлайн форматда ўтказилганди.

Тошкент реклама фестивалининг ўзига хослиги шундаки, бугунги кунда у мамлакатдаги ягона реклама байрами бўлиб, унда муваффақиятли брендлар ва истеъмолчилар иштирок этадилар, энг яхши маҳаллий реклама лойиҳалари аниқланади, етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар ўзларининг амалий билимлари билан ўртоқлашадилар ва фестивалнинг барча иштирокчилари дунёдаги энг яхши реклама ғоялари билан танишиш ва улардан илҳомланиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар.

TAF!21 фестивали – кенг кўламли воқеа, уни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси, ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлашлари билан ташкил этди.

Фестивал дастуридадан TAF!21 энг яхши реклама танлови, учинчи халқаро реклама конференцияси, ABC-show ва энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўрин олган. 

9 октябрда TAF!21 халқаро реклама конференциясида Ўзбекистон, Россия, Украина ва Грузиядан етакчи жаҳон брендлари билан ишлайдиган ва халқаро фестивалларда энг юқори совринларга эга бўлган машҳур экспертлар чиқиш қиладилар.

Халқаро реклама конференцияси маърузачилари:

  • Андрей Губайдуллин, “Восход” РА креатив директори ва ҳамсоҳиби (Россия)
  • Валентин Панюта, brand Leader, co-CEO Fedoriv agency (Украина)
  • Владимир Лифанов, “Супрематика” брендинг агентлиги асосчиси (Россия)
  • Максим Иллюхин, head of CX & Product, co-CEO Fedoriv agency (Украина)
  • Алексей Максименко, brand leader Fedoriv agency (Украина)
  • Малик Каримов, “Korzinka.uz” маркетинг бўйича директори (Ўзбекистон)
  • Рустам Холиқов, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари (Ўзбекистон)
  • Ирода Орифхўжаева, “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг маркетинг ва чакана суғурта бизнесини ривожлантириш департаменти раҳбари (Ўзбекистон)
  • Николоз Курдиани, “TBC Bank Uzbekistan” банки кузатув кенгаши раиси (Грузия)
  • Акмал Раимов, “Dodo Pizza Tashkent” халқаро пиццериялар тармоғи директори (Ўзбекистон)
  • Станислав Тельпис, “Admixer” директори (Украина)
  • Иван Чурилин, “ABC show” президенти (Россия)

Диёр Мирзааҳмедов, TAF!21 фестивали ташкилотчиси:

— “Тошкент реклама фестивали – бу ҳар йилги халқаро профессионал лойиҳа бўлиб, бу йил унда янги форматга урғу берилди. Бугун, ўсиб бораётган рақобат шароитида, кучли брендни шакллантириш ва бренд-коммуникациялардан фойдаланган ҳолда уни келгуси илгарилатиш мулкчилик шаклидан қатъий назар, ҳар қандай компаниянинг муваффақиятли фаолият юритишини таъминловчи маркетинг сиёсатининг муҳим таркибий қисми саналади. Шу сабабли, фестивалда биз брендларнинг ўз истеъмолчилари билан самарали коммуникацияси ҳақида, ҳам брендлар, ҳам истеъмолчилар учун бундай коммуникациялардан фойдалар ҳақида, яхши реклама ва уни ҳақиқатан сотадиган қилиш йўллари ҳақида сўзлаймиз. Биз, фестиваль иштирокчилари янги билимлар олибгина қолмай, маърузачиларга савол бера олишлари учун, брендинг ва дизайн соҳасидаги росмана “юлдуз” экспертларни таклиф қилдик. Сизларни фестивалда кутамиз!” 

9 октябрда Фестиваль доирасида хайрия ким ошди савдоси ўтказилади, ундан тушган маблағлар “Ezgu Amal” фондига ўтказилади. Фестиваль иштирокчилари энг яхши реклама постери учун экспресс-овоз беришда қатнашишлари, “Artel”дан қимматбаҳо мукофотлар ютиб олишлари мумкин, шунингдек @TAF21bot Telegram ботидаги совринли ўйин ғолибларини тақдирлаш ва бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказилади. 

Халқаро реклама конференцияси тугаши биланоқ ноёб ABC-шоу – энг яхши дунё рекламаларининг намойиши бошланади. Коллекция ҳар йили янгиланиб боради, бир соат давомида 45 та жаҳон реклама ва маркетинг фестивалларида мукофотлар олган энг яхши видео-роликлар кўрсатилади. Шоу Тошкентда биринчи марта 2019 йилда, А. Навоий номидаги кино саройида катта муваффақият билан ўтганди ва кўплаб ижобий ҳиссиётлар ҳамда томошабинлар эътирофига сазовор бўлган. 

18:30да TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими бошланади. Бу йил танловда 112 та бренднинг 207 та лойиҳаси қатнашади. 10 та номинацияда ғолибларни танлов эксперт ҳайъатининг 48 нафар аъзоси ва @TAF21bot Telegram ботида истеъмолчилар аниқлайдилар. Тақдирлаш маросими ҳамма учун очиқ.

Телеграм`даги @TAF21bot`да истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши 1-октябрга қадар давом етмоқда. Ҳар қандай истеъмолчи муваффақиятли лойиҳаларни кўриши ва енг яхши лойиҳа ва брендларга овоз бериши мумкин. Маҳаллий асл реклама учун овоз беринг ва келинг, ўзимиз кўришни истайдиган рекламани танлайлик!

10 октябрда Hyatt Regency Tashkent да биринчи бор дизайнерлар учун машҳур москвалик дизайнер, “Супрематика” брендинг агентлигининг асосчиси, МДҲ ва Европадаги барча машҳур фестивалар ғолиби Владимир Лифанов ва тошкентлик машҳур дизайнер, “MA’NO Branding” ҳаммуассиси ва дизайн-директори Темур Саъдий томонидан “Дизайн-салом Москва-Тошкент” воркшопи бўлиб ўтади.

Фестивал ҳақида батафсил маълумот

Истеъмолчилар овоз бериши натижалари

Ташкилотчилар – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Меркетинг уюшмаси.

Бош ҳамкор – “Ўзбекинвест” суғурта компанияси.

 

Ҳамкорлик материали


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг