Тошкентда 1,5 асрнинг энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 5 ва 7-8 июль кунлари охирги 150 йилликдаги айнан шу кунда қайд этилган энг иссиқ ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 150 йилдан буён ҳаво ҳарорати қийматлари мунтазам кузатиб келинади. Иқлим ўзгариши натижасида дунёда иқлим исиши тезлашди. Аввалроқ Ўзгидромет 1 июль куни 3-8 июль кунлари Ўзбекистонда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 5-8 даража юқорилаши ҳақида огоҳлантириш хабарини берганди.
 
Тошкент шаҳрида июль ойи бошларида кузатилган кунлик ҳаво ҳарорати ўтмишда рекорд иссиқ қийматлар қайд этилган айнан ўша кундаги кунлик ўртача ҳароратдан анча кўтарилгани қайд этилди. Кунлик максимум қийматлар билан биргаликда суткалик ўртача ҳаво ҳароратлари ҳам юқориламоқда. 

Масалан, 1881 йил 6 июль куни Тошкент шаҳрида айнан шу кун учун мутлақ рекорд қайд этилган (+44,1°С). Лекин, ўшанда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати анча паст қийматда кузатилган (+28,1°С). 2021 йил 6 июль куни суткалик максимал ҳаво ҳарорати рекорд кўрсатгичдан анча паст (+41,5°С) қайд этилган бўлсада, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 1881 йилдаги ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматидан қарийиб 5,5 даражага юқори кузатилган. 

Жорий 2021 йилнинг ўтган июнь ойида республика ҳудудларида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 1-3 даража юқори бўлган.

Бу куннинг тунги пайтларида ҳам ҳаво ҳароратининг яққол кўтарилиб кетишида намоён бўлмоқда. Тунги ҳароратларнинг кўтарилиши ҳавога кўп миқдорда ис ва бошқа ифлос газларнинг меъёрдан кўп чиқарилишида, яъни иссиқхона эффекти жараёнида вужудга келмоқда. 

Иссиқхона эффекти иқлим исишини юзага келтириб, сутка давомидаги максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматлари орасидаги фарқни камайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматини юқорилашига олиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

678

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг