Тошкентда туғилиб, Ангилияда тўп сурган футболчи фаолиятини тугатди

Спорт

image

Ўзбекистонда туғилиб, 12 йил давомида яшаган Питер Одемвингие футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

37 ёшли  Питер Одемвингие 1981 йилнинг 15 июлида Тошкентда истиқомат қилган нигериялик муҳожирлар оиласида дунёга келган. Футболдаги илк сабоқларини у Ўзбекистонда олган.

Кейинчалик Россиянинг КАМАЗ ва ЦСКА ёшлар жамоаларида ўйнади. Питер Франциянинг “Лилль”, Россиянинг “Локомотив” ва Англиянинг “Вест Бромвич”, “Кардифф Сити”, “Сток Сити” клубларидаги фаолиятини билан танилган эди. Нигериялик футболчининг охирги жамоаси Индонезиянинг “Мадура Юнайтед” клуби бўлди.

Одемвингие фаолияти давомида Бельгия Кубоги соҳибига айланган. 2009-йилда Нигерияда “Йил футболчиси”, шунингдек, АПЛда 3 бора (2010/11 мавсум – сентябрь, апрель; 2011/12 мавсум – февраль) “Ой футболчиси” номига эришган.

Маълумот учун, у Ўзбекистонда туғилган бўлсада, ота томонидан ватани Нигерия терма жамоаси сафида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вест Бромвич Сток Сити Питер Одемвингие

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар