Тошкентда тез ёрдам машинаси велосипед ҳайдовчисини уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ЙТҲ юзасидан бугун, 29 август куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 28 август куни тахминан соат 16:40 ларда Чилонзор тумани Кичик халқа айланма йўли ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 1984 йилда туғилган О.З. тез ёрдам автомобилини бошқариб кетаётганда велосипед ҳайдовчиси – 1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган. Оқибатда, велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг