Тошкентда Париж Халқаро мода академияси факультети очилди
Жамият
−
27 Сентябрь 2019 4097 1 дақиқа
Кеча, 26 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультет очилди.
Тадбирда Париж Халқаро мода академиясининг президенти жаноб Жан-Филип Вуклер, академия директори Карина Андрес хоним, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қўнғирот Шарипов, институт жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Жаҳонга машҳур Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультетга 50 нафар талаба қабул қилинди. Ўқув жараёни халқаро илғор тажрибалар асосида ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўзбек ва француз профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
Мазкур халқаро қўшма факультетда талабалар тўрт йил таҳсил олади, ўқув жараёнлари ва амалиётнинг бир қисми Францияда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Битирувчиларга Париж Халқаро мода академияси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг дипломлари берилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь