Тошкентда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Спорт
−
21 Апрель 2019
3577Бугун, 21 апрель куни кучли ёғингарчилик бўлишига қарамасдан пойтахт Тошкентда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Ушбу мусобақа келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига саралаш вазифасини бошлаб бериши билан аҳамиятли.
Унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар терма жамоа таркибига жалб қилиниб, олдинда турган мусобақаларга, хусусан, Токио Олимпиадасига ҳозирлик кўришади. Шу боис ҳам Республиканинг барча вилоятларидан келган пара-атлетлар унда бор кучини намойиш этишади. Гарчи пойтахтда мусобақалар учун ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иштирокчилар ўзларининг метин иродаси ва ғайратини яна бир бор намоён қилишмоқда.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, ОАВ ходимлари ва эстрада юлдузлари иштирок этди. Бугун баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 100 ва 200 метрларга югуриш бўйича беллашувлар ўтказилиши белгилаб қўйилган.
LiveБарчаси