Тошкентда ноодатий боғча қурилади
Жамият
−
20 Сентябрь 2021
11484Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Янги Чоштепа маҳалласида бирорта бурчакка эга бўлмаган мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.
480 ўринли ва ноодатий кўринишга эга бўлган бино яқин фурсатда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Янги Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида қад кўтаради.
“Эътиборли тарафи, лойиҳага кўра бирорта ҳам бурчакка эга бўлмаган бино ва унинг хоналари шундай тузилганки, болажонларнинг бир машғулотдан бошқасига ўтиш учун бино бўйлаб ҳаракатланишлари, ёруғликнинг тўғри тақсимланиши, хоналар интерьери бир-бирини такрорламаслиги — ҳаммаси одамни ҳайрон қолдира оладиган даражада бўлади ва чет тилларини ўргатишга ихтисослашади”, дейилади вазирлик хабарида.
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, боғча маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси