Тошкентда ноанъанавий жинсий ориентацияликка қарши рейд бошландими? Ш.Х.нинг вафоти сабаби нима?

Жамият

image

Аввалроқ, жорий йилнинг 12 сентябрь куни самарқандлик 25 яшар Ш.Х. Тошкентда ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда, қолаверса, халқаро оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ноанъанавий жинсий ориентацияликка қарши рейдлар бошлангани, Ш.Х.нинг ўлими ҳам шу билан боғлиқлиги иддао қилинмоқда. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларни рад этди ва воқеага аниқлик киритди. Берилган расмий ахборотда қайд этилишича, Ш.Х. ўлдириб кетилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Тезкор-тергов тадбирлари давомида видеокузатув камералари ёзувлари ўрганилган, эҳтимолий гувоҳлар билан сўроқ ўтказилган. Гумонланувчи – Олмазор туманида яшовчи, вақтинча ишсиз 28 ёшли Одилжон Ю. эканлиги аниқланган.

Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш вақтида жинсий алоқанинг яққол излари қайд этилган. 

Ижтимоий тармоқларда қотилликни амалга оширган шахслар Ички ишлар ходимларига алоқадорлиги айтилиб, бу Тошкентда ноанъанавий жинсий ориентацияликка қарши рейдлар натижаси сифатида кўрилган. ИИББ мазкур иддаоларга ҳам жавоб қайтарган. 

“Тошкент шаҳар ИИББ ноанъанавий жинсий ориентациялик шахсларга қарши ҳеч қандай махсус “рейдлар” ўтказмаган. Баъзи сайтлар таянаётган аллақандай аноним манбанинг сўзларини ёлғон, ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришга ва одамларни янглиштиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз”, дейилади расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрь куни соат 11:00 да самарқандлик 25 ёшли Шокир Х.нинг қўшниси Шокир ижарага олган хонадон эшиги остида қон рангига ўхшаш изларни пайқаб қолган. Аёл бу ҳақида хонадон эгасига телефон орқали хабар берган, хонадон эгаси етиб келгач, уй ичида Шокир Х.нинг танасини топиб, ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

864

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг