Тошкентда МДХМИ битирувчиларининг V форуми бошланди
Жамият
−
19 Май 2019
4031Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) битирувчиларининг V халқаро форуми – давлат арбоблари, йирик тадбиркорлар, кўп томонлама институт раҳбарлари, нуфузли журналистларнинг норасмий учрашуви ўтказилмоқда.
Бугун, 19 май куни соат 10:00 да конференциянинг асосий йиғилиши старт олди. Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Россия маданият вазири Владимир Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ильяс Умаханов иштирок этяпти.
Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг табриги билан бошланди. Президент табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. РФ Президенти табригини МДХМИ ректори Анатолий Торкунов ўқиб эшиттирди.
Тадбирни модератор сифатида МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари Михаил Гусман олиб боряпти.
Форумда сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳасидаги долзарб масалалар бўйича Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Дамдин Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Нарон Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Сергей Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Фаттоҳ Шодиев сўзга чиқади.
Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат. Учрашув давомида таълим, маданият ва инвестиция соҳасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.
МДХМИ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.
Форумда, шунингдек, университетни ривожлантиришнинг янги стратегияси муҳокама қилинади. Форумда Тошкент МХМИ филиали очилиши ҳақидаги дастур тақдимоти ҳам ўрин олган.
LiveБарчаси