Тошкентда маст эркакка каратэ усулини кўрсатган аёл пичоқлаб ўлдирилди

3-саҳифа

image

2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тан жароҳатлари билан аёл кишининг жасади топилган ва у 31 ёшли Д.К. экани аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермода.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Д.К. танишлари А.К. ва В.А. лар билан А.К. га тегишли уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилган.

Сўнгра, Д.К. маст ҳолатда бўла туриб, “каратэ” услубларини кўрсатган. Шу вақтда Д.К. В.А. га беҳосдан жароҳат етказгани оқибатида В.А. нинг жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан унга икки марта жароҳат етказган.

Д.К. уйдан чиқиб кетган, лекин тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. В.А. га нисбатан “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1843

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг