Тошкентда машиналар ойнасини синдирган шахс қўлга олинди
Жамият
−
24 декабр 2022 17772 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкентда бир кунда бир нечта автомобиль ойнаси синдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнасини синдириб, ўғрилик содир этган шахснинг шахси аниқланган.
У вояга етмаган 2005 йилда туғилган М.Б. бўлиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан автомашинадан ўғирланган соат ва пичоқ топилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиҚобулда мактаб портлатилди
17 август