Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди

Жамият 2868
image

Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Маросимда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференсия доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг юқори вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ўз нутқида қайд этганидек, мазкур институтнинг очилиши минтақавий ва иқтисодий жараёнларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Aйниқса, бундай жараёнлар сўнгги йилларда Марказий Осиёда жадал кечмоқда. Вазир янги муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар даражасида батафсил муҳокама қилиш, турли соҳалардаги кўп томонлама лойиҳалар бўйича амалий  ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун имконият яратишига ишонч билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3.1
t
×