Тошкентда кўп қаватли уйда яшовчи 30 га яқин фуқаро фавқулодда эвакуация қилинди

Жамият 13892
image

Бугун, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйда юз берган ёнғин натижасида 30 га яқин фуқаро эвакуация қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, кеч соат 01:08 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8- қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:15 атрофида етиб бориб, соат 01:43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
Теглар
t
×