Тошкентда ковиддан вафот этган шифокорлар хотирасига хиёбон ташкил этилади
Local
−
09 December 2021 6318 1 minute
Тошкентда пандемия билан курашиш давомида вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган хиёбон барпо этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пандемия билан курашиш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланган. Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 10:00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.
Хиёбон ташкил қилишнинг биринчи босқичида 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.
Live
All