Тошкентда кафе қўриқчилари билан жанжаллашган йигит кўп ўтмай вафот этди

Жамият

image

Тошкентда икки танишнинг кафеда овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириши улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 21:00 да фуқаролар 24 ёшли Бобур З. ва 30 ёшли Мурод А. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Уголок” кафесида кечги таом билан спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Шу вақт мобайнида Бобур З. мастлик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари билан 21 ёшли Аҳмаджон А. ва 22 ёшли Далержон М. исмли кафе қўриқчиларининг эътироз билдиришига сабабчи бўлган ва ўртада низо келиб чиққан.

Шундан сўнг, улар келишиб олиш учун, яъни “тортишувни давом эттириш” мақсадида кафедан ташқарига чиқиб, муштлашишган. Муштлашув оқибатида Бобур З. енгил тан жароҳатлари олиб, таниши Мурод А. билан таксига чиққан, бироқ ҳеч қанча юрмасдан, ўртоғининг мазаси бўлмаётганлиги учун автомобилдан тушган.

Чилонзор туманига қарашли “тез ёрдам” ходимлари Мурод А.ни тасодифан кўриб қолиб, шифохонага олиб кетаётган вақтда у вафот этган.

Мурод А.нинг ўлими бўйича олинган дастлабки суд тиббий ташҳисига кўра, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган ва ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари йўқлиги тўғрисида маълумот берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат Чилонзор тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шу билан бирга, юқорида содир этилган “безорилик” ҳаракатлари юзасидан, Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Аҳмаджон А. ва Далержон М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик ) 2-қисми “б” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ жанжал безорилик

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг