Тошкентда иккита асосий йўл номаълум муддатга ёпилмоқда

Жамият

image

Эртага, 19 март кунидан бошлаб Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича,  ТҲАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл таъмирлаш ишлари сабабли 19 март кунидан бошлаб ишлар якунига қадар ёпилади. 

Булар “Компас” СКМ ёнидаги йўл қисми ҳамда ҳалқа йўлининг Тантана кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўл кўчасига бурилиш қисми.  

Ҳокимлик айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қилиб, Тантана кўчаси транспорт қатнови учун очиқ эканлиги айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг