Тошкентда сув нархи оширилди
Жамият
−
08 Январь 2021
9353“Toshkent shahаr suv ta'minoti” МЧЖ 24 январдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар жорий қилинишини маълум қилди.
Янги тарифларга кўра, ичимлик суви нархи:
- аҳоли учун – I гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 400 сўм 00 тийин;
- бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм 00 тийин;
- улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм 00 тийин;
- тижорат истеъмолчилари учун - III гуруҳ - 1 м3 - 1000 сўм 00 тийин.
Оқова суви хизмати учун:
- аҳоли учун – 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 350 сўм 00 тийин;
- бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм 00 тийин;
- улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм 00 тийин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ичимлик суви нархини кескин ошириш таклиф қилинганди.
LiveБарчаси