Тошкентда “ГАИ”дан қочган Lacetti ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказди
Жамият
−
01 Октябрь 2020
8648Бугун, 1 октябрь куни Тошкент шаҳрида ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди ва 6 та автомобилга шикаст етказди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 14:00 лардаМирзо Улуғбек туманида юз берган. Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. юқори тезоикда ҳаракатланишни давом эттирган, Натижада Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида ўзидан олдинда бўлган Matiz, Cobalt, Hyundai, Nexia, Spark, Damas русумли транспорт воситаларига техник шикаст етказиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.
Натижада, тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь