Тошкентда фуқаро кўчанинг ўртасида ўзига наркотик укол урдими?
3-саҳифа
−
10 май 2025 10933 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ўз томирига инъекция йўли билан наркотик модда юборгани (укол) акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бошқарма томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, ҳолатга аниқлик киритилган.
Ўрганиш натижасида маълум бўлишича, кеча, 9 май куни тахминан соат 17:00 ларда 1979 йилда туғилган Б.Г. Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалардан бирида ўз томирига инъекция йўли билан суюқлик моддасини юборган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 20 ёшли йигит 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август