Тошкентда эри ташлаб кетган аёл ўзи ва чақалоғини сувга отди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 20 ёшли бухоролик аёл ўзи ва чақалоғини сувга ташлади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа шу йилнинг 25 апрель куни соат 23:00 лар атрофида содир бўлган. Эри ташлаб кетгани учун тушкунликка тушган аёл ўзи ва фарзандининг жонига қасд қилишни мақсад қилиб, чақалоғи билан ҳудуддан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига сакраган. 

Канал атрофида хизмат вазифасини ўтаётган икки нафар ИИО ходими уларни кўриб қолган. Ходимлардан бири аввалига чақалоқни, сўнгра унинг онасини сувдан олиб чиққан. Она ва бола шифохонага олиб кетилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда аёл психологик муолажа олаётгани, унинг ўғли эса вақтинчалик меҳрибонлик уйига топширилгани хабар қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманида аёл ўзи ва уч нафар фарзандини 9-қаватдан ташлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг