Тошкентда энага қарамоғидаги 3 яшар қиз вафот этди
3-саҳифа
−
26 Апрель 2023
10726Ижтимоий тармоқларда 3 яшар қизнинг ўлгани ҳақида видеомурожаат тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Кеча, 25 апрель куни фуқаро Д.У. Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, синфдоши Ш.Г.га вояга етмаган фарзандини энагалик қилиш учун топширгани ва боласи унинг хонадонида вафот этганини маълум қилган.
Текширув жараёнида мурожаатчининг фарзанди вояга етмаган С.У. ертўлага тушиш зинасидан йиқилиб тушгани, лекин ўрнидан туриб яна ўйнаб кетгани сабабли Ш.Н. унинг онасига бу ҳақда хабар бермагани аниқланган. Шунингдек, энага ҳолат юзасидан шифокорларга ҳам мурожаат қилмаган.
Оқибатда С.У. соат 10:00 ларда ҳушидан кетиб йиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари келгунига қадар вафот этган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (“Хавф остида қолдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумон қилинувчи Ш.Н. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь