Тошкентда Ботир Зокировнинг ҳайкали ўрнатилади. Президент маданий лойиҳалар билан танишди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 8 июнь куни маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, улардан бири Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этиладиган замонавий кутубхонадир. Лойиҳага кўра, бу ерда 3 қаватли кутубхона қурилиб, атрофида яшил ҳудуд барпо этилади. Бинонинг биринчи қаватида санъат ва ахборот технологиялари, иккинчи қаватда тарих, филология ва динга тааллуқли, учинчи қаватда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Ушбу кутубхона адабиёт, илм-фан ва санъатнинг турли йўналишларига оид босма ва электрон нашрлар, электрон ҳужжатлар, жами 1,5 миллиондан ортиқ китоблар фондини қамраб олади.

Давлат раҳбари кутубхонани қуришда шаҳарсозликнинг илғор тажрибаларини қўллаш, келувчиларга қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлаган.

Қайд этилишича, навбатдаги лойиҳалар ҳам маданият ривожига қаратилган. Жумладан, Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ва унинг атрофида хиёбон барпо этиш режалаштирилган.

Президентнинг 2020 йил 2 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳрида санъаткор ҳайкалини ўрнатиш белгиланган.

Тақдимотда шу борада Бадиий академия томонидан танлаб олинган ҳайкал эскизлари кўздан кечирилган. Ҳайкаллар ўрнатиладиган хиёбонларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг