Тошкентда айрим йўл қисмлари 10 кунга ёпилди
Жамият
−
15 Ноябрь 2021 5926 1 дақиқа
Тошкентдаги Аҳмад Дониш ва Нурафшон кўчаси кесишмасидаги йўлнинг бир қисми 25 ноябргача ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади. Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.
“Ҳайдовчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь