Тошкентда аёл ҳамкасбини пичоқлаб ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги умумий овқатланиш шохобчасида аёл ўзаро жанжал сабаб ҳамкасбини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 сентябрь куни соат 00:30 ларда Яшнобод туманида 26 ёшли фуқаро К.Г. (аёл) ошхонада ўзи билан бирга ишловчи 28 ёшли, маст ҳолатдаги М.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида К.Г. ошхона пичоғи билан М.С.нинг қорин қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда, М.С. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, М.С.да “Қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш” каби жароҳатлар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод туман Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Г.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда К.Г. процессуал тартибда ушланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

637

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг