Тошкентда 85 ёшли бувисини ўлдирган йигит 8 йилга “кесилди”

3-саҳифа

image

Тошкентда 85 ёшли бувисини уриб, ўлдириб қўйган йигит 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, йигит уйида маст ҳолатда бўлган ва 1938 йилда туғилган бувиси билан жанжаллашиб қолган. У бувисининг танасини турли жойларига жароҳат етказган. 

Шундан сўнг, тез тиббий ёрдам чақирилган ва жабрланувчида биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Судланувчига кўра, 85 ёшли буви бир йилдан бери юролмаган ва йигит унинг ягона боқувчиси бўлган. 

“Бувим билан 10 йилдан буён бирга яшардик. Ота-онам вафот этган. Ўша куни аввал бувимни овқатлантирдим, ҳатто бир қадаҳ ароқ ҳам қуйиб бергандим. Эҳтиётсизлик туфайли бувимни йиқитиб қўйдим. Кейин жаҳлимни чиқаргани учун урдим. Эрталаб ўзини ёмон ҳис қилаётган эди. Мен дори бериб, тез ёрдам чақирдим ва ухлаб қолдим. Кейин билсам у ўлган экан”, дейди судланувчи.

Маълум қилинишича, йигит Жиноят кодексинининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қотиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг