Тошкентда 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
21 Июль 2020
7065Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. бу расман эълон қилинган 93-ўлим ҳолати бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.И. (аёл) жорий йил 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган.
15 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас бериш аппаратига уланган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.
LiveБарчаси