Тошкентда 4 туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Жамият
−
22 июн 3492 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Яккасарой ва Яшнобод туманларида солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт туманларида солиқ соҳасини янада такомиллаштириш, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда раҳбар кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида навбатдаги тайинловлар амалга оширилган.
Хусусан, Солиқ қўмитаси раисининг бугун, 22 июндаги тегишли буйруғига мувофиқ Ҳабибулла Тожиевич Иномов Тошкент шаҳар Олмазор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, Лазиз Рустамович Носиров Тошкент шаҳар Учтепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, Ҳамдам Ҳакимбоевич Ражабов Тошкент шаҳар Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда Жамшид Ашурович Эргашов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинланган.
“Ушбу тайинловлар давлат раҳбарининг очиқлик, самарадорлик ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи давлат бошқаруви тизимини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлари доирасида амалга оширилаётган кадрлар сиёсати изчил давом этаётганининг яна бир амалий ифодасидир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистоннинг 35 ҳудудида солиқ инспекцияси раҳбарлари алмашган эди.
Live
Барчаси