Тошкентда 4 баллик зилзила бўлди

Жамият

image

5 ноябрь куни эрталаб соат 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Унинг таъсири Тошкентгача сезилган. 
Бу ҳақда UzA маълум қилди. 

Агентликнинг ёзишича,Ўзбекистон ҳудудида унинг сезилиш кучи Тошкент шаҳрида 4 баллни, Тошкент вилоятида 3 баллни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча,4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 21:16 да ҳам зилзила содир бўлган эди. 

Эпицентри Наманган вилояти Уйчи тумани бўлган зилзиланинг таъсири пойтахт Тошкентда сезилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг