Тошкентда ҳаракатдаги автобуслар сони кўпайтирилди

Жамият 2438
image

Тошкентда ҳавонинг кескин совиши натижасида кўчаларда транспортдан фойдаланишда бир қатор муаммолар юзага келиши инобатга олиниб, фуқаролардан шахсий автомобилларидан фойдаланмаслик сўраляпти.

Шуни инобатга олиб, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти бугун 19 ноябрь куни фуқароларнинг шахсий транспортларидан фойдаланмасликларини тавсия этган ҳолда, жамоат транспорти (автобуслар) сонини максимал даражада кўпайтиришини маълум қилди.

Қуйида 19 ноябрь пойтахт бўйлаб ҳаракатданадиган автобуслар сони ва қайси автобус саройидан нечта автобус ҳаракатланиши ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

1. 1-Автобус саройи: 107 та 
Катта сиғимли: 46 та
Кичкина сиғимли: 59 та

2. 2-Автобус саройи: 121 та
Катта сиғимли: 76
Кичкина сиғимли: 45 та

3. 4-Автобус саройи: 104 та
Катта сиғимли: 50 та
Кичкина сиғимли: 54 та

4. 5-Автобус саройи: 90 та
Катта сиғимли: 35 та
Кичкина сиғимли: 55 та

5. 7-Автобус саройи: 118 та
Катта сиғимли: 52 та
Кичкина сиғимли: 64 та

6. 8-Автобус саройи: 174 та
Катта сиғимли: 90 та
Кичкина сиғимли: 84 та

7. 12-Автобус саройи: 133 та
Катта сиғимли: 55 та
Кичкина сиғимли: 78 та

8. 18-Автобус саройи: 144 та
Катта сиғимли: 66 та
Кичкина сиғимли: 78 та

Умумий ҳисобда 991 та автобус йўналишга чиқарилиши белгиланган.

Аввалроқ, ФВВ мамлакатдаги ноқулай об-ҳаво шароити ҳафта охиригача сақланиб қолишини маълум қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×