Тошкент йўлларида катта “пробка” бошланди. Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият

image

Кеча, 6 сентябрдан Тошкент йўлларида тирбандликлар кузатила бошланди. Пойтахт Транспорт бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, таътил мавсуми тугаши, мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари бошланиши билан пойтахт йўлларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари сони ортган.

“Барча автобус саройларида жамоат транспорти йўловчилар оқимининг кўпайишига олдиндан тайёргарлик кўрилиб, ҳаракатланувчи таркиб санитар ва техник кўрикдан ўтказилди ҳамда дезинфекция ишлари олиб борилди”, дейилади бошқарма хабарида.

Маълум қилинишича, бугунги тиғиз вақтда Тошкент шаҳар аҳолисига жамоат транспортининг 1 397 та ҳаракат таркиби: 850 та автобус ва 547 та микроавтобус хизмат кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, соат 7:30 дан 9:00 гача метрополитенд поездлар Чилонзор метро йўналишида 3 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 4 дақиқа ва Юнусобод йўналишларида 7 дақиқалик оралиқ масофа билан ҳаракатланаётгани таъкидланган.

“Пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келтириб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан, деб сунъий равишда хизматлар нархини кескин ошириб юборгани ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлгани қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

691

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг