Тошкент вилоятига қатновлар тўхтатиладими?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишлар фаолияти ўз иш тартибида давом этишини маълум қилди.

Ҳозирги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади. Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.

Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг