Тошкент вилоятида одамларни тупуриб даволаётган “табиб” кимлиги аниқланди
Жамият
−
02 Июнь 2022
24246Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида одамларни тупуриб даволайдиган табиб пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари ва туман Давлат солий инспекцияси томонидан текширилган.
Ўрганишлар давомида видео тасвирдаги “табиб” – Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. (чорвачилик билан шуғулланувчи шахс) экани ва у табиблик борасида маълумотга эга эмаслиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Й. тахминан 2 йилдан буён Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғидаги, аҳоли орасида “Қуёшли” деб номланган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келаётган.
У ўзининг кўрсатмасида, 27 май куни “Доривор ўсимликлар ҳақида”ги китобдан Читтигул илдизини кукун шаклида томоққа сепилса “лоренгит” касаллигини даволаши ҳақида ўқиб, тоғдан “Читтигул” илдизини териб келганлигини ва кукун шаклида майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олганлигини маълум қилган.
Шунингдек, текширув ҳаракати давомида фуқаро Б.Й. муолажа ўтказишда фойдаланиб келган буюмлар ашё тариқасида олинган ва ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси