Тошкент вилоятида Кадастрлар палатаси филиали муҳандиси $10 400 билан ушланди
3-саҳифа
−
25 Октябрь 2022
7760Тошкент вилоятининг Янгийўл, Андижон вилоятининг Улуғнор туманларида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. ва Кадастлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х. “У.Ю.” агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 29 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Улуғнор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ҳисобчиси Д.Ш. фуқаро Ш.нинг опаси М.нинг номига ташқил қилинган “Ёшлар боғи” ҳудудидан 3,5 гектар ер майдонини деҳқончилик қилиш учун ажратиб бериш эвазига 4 млн сўм олиб, кейинчалик ушбу ер майдонини онлайн-аукцион орқали ютиб олиб бериш ва кадастр хужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси