Тошкент-Термиз йўлидаги кўприкда ёриқлар пайдо бўлишига ҳокимлик муносабат билдирди
Жамият
−
17 Сентябрь 2023
12082Сирдарёнинг Оқолтин туманидаги кўприкда ёриқлар пайдо бўлиши оқибатида Тошкент-Термиз йўналиши вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолатга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, А-373 халқаро автомобиль йўлининг 10 километридаги 1990 йилда қурилган зовур устидан ўтган кўприкнинг “Тошкент-Жиззах” йўналишидаги қисмида оғир юк машиналари ҳаракатланиши оқибатида 5 та оралиқ қурилма балкаларида ёриқ вужудга келган ва бир қисми чўккан.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўприкнинг яримида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиб, автотранспорт воситалари ҳаракати халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент - Душанбе" автомобиль йўлининг 104-152 километрлари ҳамда А-376 "Қўқон - Жиззах" автомобиль йўлининг 219-242 километрлари орқали ташкил қилинмоқда. Ҳозирда кўприкни тиклаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.
“Шунингдек, автотранспорт воситаларининг мазкур йўналишда ҳаракатини қайта йўлга қўйиш учун қўшимча равишда зовур устидан вақтинчалик ўтиш йўли қуришга қарор қилинган. Бунинг учун 50 га яқин куч ва воситалар жалб қилиниб, 3 сменада иш ташкил қилиняпти”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси