Тошкент шаҳрининг бренди тасдиқланди

Жамият

image

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Қарор орқали пойтахт бренди (логотипи)ни тасдиқлади. Бу ҳақда Тошкуент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтказилган танлов натижасига кўра, шаҳарнинг очиқ турган олтин дарвозалари ва мовий осмони билан биргаликда “Т” ҳарфини ифодалаган рамз энг мақбул деб топилган. 

Янги логотипдан Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган туристик кўргазма ҳамда савдо ярмаркаларида, туристик объектларда, харита, босма ва электрон нашрларда; сайёҳлар учун мўлжалланган эсдалик совғалари, либос бошқа маҳсулотларда, шунингдек Тошкент шаҳри туризмига бағишланган реклама, видеоролик, кўрсатувларда фойдаланилади. 

Пойтахт брендини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтган йили кузда эълон қилинган бўлиб, унга тайёргарлик ишлари июлда бошланган. Танлов ҳайъати аъзолари таркибида Жамоатчилик кенгаши вакиллари, маркетинг, брендинг, дизайн соҳасида Ўзбекистон, Россия, Европа ҳамда Осиё мамлакатларида етук тажрибага эга бўлган мутахассислар фаолият олиб боришди.

Лойиҳа мақсадига биноан, пойтахтга инвестицияларни жалб этишни ошириш, Марказий Осиёдаги ҳудудлар ўртасида ҳаёт кечириш, инвестиция ва туризм учун энг қулай бўлган минтақа сифатидаги Тошкентнинг ижобий қиёфаси белгилаб олинди. Бир неча ой мобайнида ишлаб чиқилган бренд “Тошкент — умумий уйимиз” ғоясига асосланган.

Логотип бош ғояси тамойилларида очиқ дарвозалар тасвири орқали шаҳарнинг меҳмондўстлиги ҳамда бағрикенглиги, шунингдек мовий осмон тасвири рамзи воситасида эса фаравон ва осойишта ҳаёт моҳияти сингдирилган. Белгининг асосий жиҳати шундаки, уни турли ҳолатга мослаштириб қўйиш, мавзу жиҳатдан безак, тасвир ва шаклга мослаштириш мумкин. Бу эса, уни шаҳарнинг турли жойи ҳамда тадбирлари – жамоат жойлари, музейлар, хизмат кўрсатиш муассасалари, транспорт, кўргазма, маданият тадбирларида ўрнатиш имкониятини беради.

“Тошкентга келган сайёҳлар унинг меҳмондўстлиги ҳамда барча учун очиқлигини ушбу кўриниш орқали тасаввур қилишади. Шаҳардан қайтаётганда эса уларда ҳар доим севимли пойтахтнинг дарвозалари барча учун доим очиқ бўлиши тўғрисида, қизиқарли жиҳатлари билан илиқ таассурот қолдирадиган ёрқин хотиралар қолади”, деб тавсифланади бренд.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши шаҳар бренди тўғрисида унга қизиққан шахс ва журналистлар учун тақдимот ўтказишни режалаштирган. Тадбирда олиб борилган ушбу жараён ҳақида маълумот берилади. Шаҳар брендининг тақдимоти видеоси ва инфографикасининг тўлиқ тақдимоти уни тўлиқ юклаб олиш учун сайтга қўйилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри бренди

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар