Тошкент шаҳрида “яшил” ривожланиш ва қайта тикланадиган энергетика масалалари муҳокама қилинди
Бизнес
−
21 Сентябрь 2022
73332022 йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини (РЕС) кенг жорий этиш орқали Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришга бағишланган “Huawei FusionSolar Partner Conference-2022” ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди.
“Яшил” ривожланиш масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини жиловлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати Глазгода бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 26-сессиясидаги иштироки доирасида иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия улушини камида 25%га ошириш, шунингдек, 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёрлиги ҳақида баёнот берди. Белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, 2022 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Президенти қайта тикланувчи энергия манбаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини эълон қилган.
Республикада қабул қилинган чора-тадбирларга жавобан Huawei компанияси инновацияларни давом эттирмоқда ва маҳаллий ҳамкорлар билан кам углеродли ривожланишни жадаллаштириш ва мамлакатда янада оқилона яшил ҳаётга олиб келадиган тоза, қайта тикланадиган энергия ечимларини тақдим этишда давом этмоқда. Тажриба алмашиш, экотизимни мустаҳкамлаш ва энергетика соҳасида рақамли технологиялар, булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллектнинг интеграциясини муҳокама қилиш учун платформа яратиш мақсадида Huawei компанияси “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг барча тармоқлари ва резидентлари манфаати учун “яшил” електр энергиясини ривожлантиришга бағишланган конференция ўтказди.
“Бугун биз қайта тикланадиган энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига жорий этиш, айниқса, қуёш энергетикасини ривожлантиришга эътибор қаратишнинг афзалликларини муҳокама қилиш учун йиғилдик. Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш салоҳияти жуда катта ва унинг тўлиқ ошкор этилиши давлатга иқтисодиётни трансформациялаш ва рақамлаштиришни жадаллаштиришга ёрдам беради, – деб такъидлади Huawei Digital Power Йевросиё бўлими бош менежери Сю Хай ўзининг табрик нутқида, – Фотоволтаик ечимлар йирик электр станциялари, тижорат ва саноат тармоқлари ва турар-жой қуёш энергияси бозори учун ҳар бир уй ва ташкилот учун асосий энергия манбаи сифатида яшил ақлли ечимларга ўтишни тезлаштиради.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қуёш технологиялари кенг тарқалганини ҳисобга олган ҳолда, бутун саноатнинг саъй-ҳаракатлари туфайли қуёш електр енергиясини ишлаб чиқариш таннархи пасаймоқда. Бу эса қуёш енергиясини тармоқ паритетига эришиш учун биринчи қайта тикланадиган манбага айлантиради”.
Сю Хай, шунингдек, Huawei компанияси Ўзбекистонда қуёш энергетикаси экотизимини қуриш бўйича нафақат барча ҳамкорларни, жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш ва ечим ҳамкорларини, саноат стандартларини ишлаб чиқиш ташкилотлари, сармоявий ва молиялаштириш бўйича ҳамкорларни ҳамда иқтидорларни тайёрлашни ҳам бирлаштиришга умид қилишини қўшимча қилди.
Конференция давомида Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича экотизим ҳамкорлари, жумладан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Aброр Боев, шунингдек, Photomate, Sun High-Tech, Solar Nature, SEPCOIII компаниялари вакилларининг табрик сўзлари ва тақдимотлари билан чиқдилар.
2021 йилда Huawei компанияси асосий эътибор кам углеродли технологияларни ривожлантиришга қаратганлги туфайли илмий-тадқиқот инвестициялари бўйича дунёда иккинчи ўринни егаллади. Шу мақсадда Huawei Digital Power 2021 йилда очилган эди. Мамлакатда “яшил” ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун 2022 йил сентябрь ойида Huawei компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси