Тошкент шаҳар ХТББга янги бошлиқ тайинланди

Local

image

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига Нилуфар Қосимбоевна Ҳусанбоева бошлиқ этиб тайинланди. Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғини вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражабов кеча, 12 октябрь куни Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим муассасалари директорлари йиғилишида ўқиб эшиттирди.

Бунгача Нилуфар Ҳусанбоева Яккасарой туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Халқ таълими вазири буйруғи билан Бобур Зикриллоевич Мирхолиқов Яшнобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.


Tags

Rate Count

240

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends