Чет эллик фуқаро аэропортда 3 килограмм олтин билан қўлга тушди
Жамият
−
27 Ноябрь 2019 6175 1 дақиқа
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг найранги фош бўлди. Яъни ушбу шахс божхоначиларни чалғитиш мақсадида 3 килограмм заргарлик буюмларини идишлар тўплами орасига яшириб олиб келаётгани фош бўлди.
"Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
Барчаси