Тошкент метрополитени ишчи ходимлари йўловчиларга мурожаат билан чиқди

Бизнес

image

Ҳурматли дўстлар!

Жорий йилнинг 5 декабрь санасидан бошлаб кунлар совиб кетиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони кескин ошиб кеча 620 минг кишини ташкил қилди. Бу ўтган ҳафтанинг бир кунига нисбатан 105 минг (21%) йўловчига кўпайди. Бу метрополитенда ишловчилардан кўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб қилади.

Маълумот учун: 2020 йил декабрь ойида бир кунда бир кунда 240 минг йўловчилар, 2021 йил декабрь ойида бир кунда 400 минг йўловчилар ташилган бўлса, 2022 йил декабрь ойида эса бир кунда 620 мингни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 380 минг (258%), 2021 йилга нисбатан 220 минг (155%) ошганини кўрсатмоқда.

Йўловчилар ушбу вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда  метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишларини сўраймиз. Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач, поездан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади.

Юқоридаги талабларга амал қилмаслик метро вагонлари эшиклари ишдан чиқишига, ҳар хил носозликлар келиб чиқишига ва бунинг натижасида оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келади.

Шу билан бирга шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига замин яратади.

Юқоридаги қоидаларга амал қилиб, йўловчиларга хавфсиз ва маданиятли хизмат кўрсатишда ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

Ҳурмат билан Тошкент метрополитени ДУК ишчи ходимлари


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

539

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made