Тошкент бюджети: қайси соҳага қанча маблағ ажратилади?

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 2023 йил учун маҳаллий бюджети тасдиқланди. 4 январь куни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг E-qaror порталига жойлаштирилган “2023 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг умумий бюджети 6,414 трлн сўмга тенг. Бу 2022 йилги бюджетдан қарийб 2 трлнга кўп. 

Ушбу маблағлар соҳаларга қуйидагича тақсимланган. (Сўм ҳисобида, ўтган йилги ажратилган маблағлар қавс ичида берилди)

1.  Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 трлн 751 млрд (1 трлн 515 млрд)

2.  Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси 69 млрд 933 млн (52 млрд 932 млн)

3.  Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси 5 млрд 474 млн (5 млрд 413 млн);

4.  Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси 1 млрд 906 млн (2 млрд 221 млн);

5.  Ободонлаштириш бош бошқармаси 474 млрд 720 млн (355 млрд 433 млн);

6.  Халқ таълими бош бошқармаси 307 млрд 372 млн (287 млрд 951 млн); 

7.  Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 1 трлн 854 млрд 229 млн (936 млрд 622 млн);

8.  Маданият бош бошқармаси 73 млрд 57 млрд (64 млрд 594 млн);

9.  Мактабгача таълим бош бошқармаси 44 млрд 804 млн (60 млрд 952 млн);

10.  Қурилиш бош бошқармаси 2 млрд 204 млн (2 млрд 121 млн);

11.  Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 3 млрд 964 млн (6 млрд 226 млрд);

12.  Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси 3 млрд 803 млн (3 млрд 940 млн);

13.  Давлат архиви бошқармаси 2 млрд 313 млн (1 млрд 999 млн);

14.  Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси 19 млрд 617 млн (11 млрд 948 млн);

15.  Ғазначилик бошқармаси 10 млрд 425 млн (5 млрд 830 млн);

16.  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 135 млрд 130 млн (842 млрд 242 млн);

17.  Транспорт бошқармаси 4 млрд 456 млн (3 млрд 956 млн);

18.  Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси 1 млрд 44 млн;

19.  Тошкент шаҳар юристлар маркази харажати 3 млрд 473 млн;

20.  Туризмни ривожлантириш бошқармаси 2 млрд 470 млн (4 млрд 232 млн);

21.  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси 2 млрд 540 млн (2 млрд 289 млн);

22.  Монополияга қарши курашиш бошқармаси 2 млрд 488 млн (1 млрд 741 млн);

23.  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасини сақлаш харажатлари 93 млрд 131 млн (2 млрд 93 млн);

24.  Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси 12 млрд 134 млн (10 млрд 800 млн);

25.  Cпортни ривожлантириш бошқармаси 48 млрд 347 млн (31 млрд 96 млн);

26.  Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 5 млрд 587 млн (4 млрд 986 млн);

27.  Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси 36 млрд 849  млн (710 млрд 927 млн);

28.  Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 2 млрд 884 млн (2 млрд 523 млн);

29.  Тошкент шаҳар сайлов комиссияси 68 млн (60 млн);

30.  Ўсимликлар карантини инспекцияси 6 млрд 914 млн (6 млрд 187 млн);

31.  Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси (ФҲДЁ) 3 млрд 910 млн (3 млрд 26 трлн);

32.  Ёшлар агентлиги ҳудудий бўлинмаси 2 млрд 896 млн (4 млрд 988 млн);

33.  Кинематография агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси 219 млн;

34.  Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими 2 млрд 567 млн;

35.  Қутқарув хизмати бошқармаси 2 млрд 828 млн;

36.  Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 928 млн;

37.  Мудофаа бошқармаси ва бўлимлари 14 млрд 815 млн;

38.  Ички ишлар бошқармаси харажатлари 42 млрд 91 млн;

39.  Бошқа харажатлар 224 млрд 354 млн (183 млрд 526 млн).

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг Тошкент шаҳри ва туманлар ўртасидаги тақсимоти бўйича, энг кўп маблағ Тошкент шаҳрига ажратилган – 4 трлн 429 млрд сўм.

53 млрд сўм миқдоридаги энг кам маблағ эса Бектемир туманига тегди. 


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тошкентликлардан ундириладиган солиқлар пойтахт бюджетига қанча фойда келтириши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг