Тошқулов вазирликдан кетди. Энди у Президентга янада яқин
Жамият
−
30 Декабрь 2022
15873Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдуқодир Тошқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонга имзо чекди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисида Бош вазир Абдулла Арипов Тошқуловга Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга бир қатор тизимли камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани учун ҳайфсан берган.
LiveБарчаси